Европа Иттифоқи етакчилари қирғин бўлган Бучага борди
Олам
−
09 Апрель 2022
12779Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Украинанинг аввалроқ тинч аҳолининг оммавий қабрлари топилган Буча шаҳрига борди.
Урсула фон дер Ляйен Twitter’да саёҳатни шарҳлар экан, “Украинада содир этилган ваҳшийлик айбдорлари жавобгарликка тортилишига” ишонч билдирди.
“Бучада инсонийлигимиз минглаб бўлакларга бўлиниб кетди. Украина халқига мурожаат: бу ваҳшийликлар учун жавобгарлар жазога тортилади. Сизнинг курашингиз бизнинг курашимиздир. Бугун мен сизга Европа сиз билан эканлигини айтиш учун келдим”, деган ЕК раҳбари.
Жозеп Боррель, ўз навбатида, Бучага Украина Бош вазири Денис Шмигал билан бирга келганини айтган. Сиёсатчининг сўзларига кўра, ЕИ жиноят содир этганларни жавобгарликка тортиш учун далиллар тўплашга техник ва молиявий ёрдам кўрсатади. Ёрдамнинг бир қисми бедарак йўқолганларни қидиришга йўналтирилади.
“Буча қирғини”
Жорий йилнинг 1 апрель куни Буча мэри Анатолий Федорук Украина ҳарбийлари россиялик босқинчиларни чиқариб юборганини тасдиқлади. Чекинган руслар фуқаролик иншоотларини, инфратузилма объектларини ва аҳоли пункти ичидаги баъзи ҳудудларни миналаган.
Озод қилинган шаҳарда украиналик ҳарбийлар ҳудудни диверсантлар ва россиялик шериклардан тозалашга киришган.
2 апрель оқшомида Украина Мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр бутун Киев вилояти рус босқинчиларидан озод қилинганини очиқлади.
Шундан сўнг босқинчиларнинг ваҳшийликлари ҳақида маълумотлар пайдо бўла бошлади. Руслар одамларни ўлдирган ва зўрлаган, ҳақорат қилган ва қийноққа солгани айтилди. Дмитрий Комаров Бучадан даҳшатли кадрларни кўрсатди ва аҳоли нонни кўрганда шунчаки йиғлаётганини айтди. Кейинчалик тармоқда пайдо бўлган Бучадан олинган ҳайратланарли фотосуратларда боғланган одамлар ўлдираётгани маълум бўлди. Украиналиклар оммавий қабрларга дафн қилинган. Баъзи жасадлар кўчаларнинг ўртасида қолган.
Буча воқеалари ҳақиқати ошкор бўлгач, дунё давлатлари уни қоралади. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар пакетини ишлаб чиқишни бошлади.
Россия Мудофаа вазирлиги Бучадаги воқеаларни Москвага қарши провокация ва саҳналаштирилган деб атади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15