Қария Байден илк матбуот анжуманида “шпаргалка”дан фойдаланди

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 25 март куни ўтказилган илк матбуот анжуманида "шпаргалка"лардан фойдаланди. Бу ҳақда "Fox News" хабар берган.  

Байден томонидан ишлатилган баъзи карточкалар фотосуратга тушиб қолган. 

Шундай қилиб, уларнинг бирида муҳокама учун тезислар ва асосий статистик маълумотлар, иккинчисида эса матбуот анжуманида қатнашган журналистларнинг фотосуратлари бўлган. Бундан ташқари, баъзи мухбирларнинг фотосуратлари ёнида рақамлар бўлган. 

Телеканалнинг таъкидлашича, матбуот анжуманларида эслатмалар учун карточкалардан фойдаланиш "ноодатий нарса" эмас. 

Аввал хабар берганимиздек, 25 март куни АҚШ Президенти Жо Байденнинг президентлик давридаги илк матбуот анжумани ўтказилди. Байден президентлигининг 65-кунида журналистларнинг саволларига жавоб берди.  

Матбуот билан суҳбати давомида давлат раҳбари 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида қатнашиш нияти борлигини эълон қилган, шунингдек АҚШда коронавирусга қарши эмлаш бўйича янги мақсад қўйишини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Байден шпаргалка

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг