Бугун Жо Байден АҚШ тарихига киради 

Олам

image
0:00
0:00
download

Бугун, 25 март куни АҚШ Президенти Жо Байденнинг президентлик давридаги илк матбуот анжуманини ўтказиш режалаштирилган.  

Байден президентлигининг 65-кунида журналистларнинг саволларига жавоб беради. 

Таъкидланишича, бу АҚШ тарихида янги давлат раҳбарининг энг кечиккан матбуот анжумани бўлади. 

Байдендан олдинги барча АҚШ Президентлари лавозимларини эгаллаганидан сўнг дастлабки икки ой ичида матбуот анжумани ўтказган. 

Тадбирнинг аниқ вақти ҳақида маълумот берилмаган, аммо тахмин қилинишича, у маҳаллий вақт билан тушдан кейин ўтказилади. 

Шунингдек, ушбу рекорд кечикиш сабаби ҳам ошкор қилинмаган. 

Кечикиш билан боғлиқ энг кенг тарқалган тахминларга кўра, Байденнинг жамоаси унинг хато қилиб қўйишидан қўрқади. Бундан ташқари, Байденнинг саломатлиги яхши эмаслигига оид тахминлар ҳам мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Байден

Баҳолаганлар

507

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг