Қария Байден давлат учун хавфли – АҚШ Спикери

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байденнинг ёши мамлакат учун хавф туғдирмоқда. Бу фикрни Вакиллар палатасининг янги Спикери Майк Жонсон (Луизиана штатидан республикачи) Fox News телеканалида эфирга узатилган журналист Шон Хэннити билан суҳбати чоғида билдирди.

"Ҳа, менимча, кўпчилигимиз шундай деб ўйлаймиз", деб жавоб берди Жонсон Байденнинг ёши билан боғлиқ ақлий қобилиятининг пасайиб бориши ҳақидаги саволга жавоб берар экан. 

"Бу шахсий камчилик эмас, лекин бу ёш ва ақл билан боғлиқ, ҳамма одамлар ҳар хил қарийди. Ва биз ҳозир жаҳон саҳнасида заифлигимизни кўрсатмаслигимиз даркор, бунинг вақти ҳам эмас. Чунки дунё хавфга тўлган, у порох бочкасига ўхшаб қолган”, дейди Жонсон.

Спикернинг фикрича, Байденнинг президентлиги муваффақиятсизликка учраган.

Майк Жонсон Хитойни Қўшма Штатларнинг ҳақиқий рақиби, деб ҳисоблашини ҳам маълум қилган.

"Биз дунёдаги сўнгги ҳақиқий супер кучмиз. Хитой эса биз учун тенг рақиб. Биз ҳарбий устунлигимизни сақлаб қолиш учун қўлимиздан келганини қиламиз", дейди Жонсон.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 октябрь куни Америкалик конгрессмен Майк Жонсон (Луизиана штатидан, республикачи) АҚШ Вакиллар палатаси Спикери этиб сайланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Байден АҚШ Спикери

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг