Қанча маҳкум референдумда овоз бераётгани айтилди

Жамият

image

Озодликдан маҳрум этиш жойларида ташкил қилинган референдум участкаларида 9679 нафар шахс овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланмоқда. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Ички ишлар вазирлиги вакиллари иштирокида брифингда айтиб ўтилди.

Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституциясини қабул қилиш бўйича референдумда қамоқда сақлаш жойларида ушлаб турилган ҳамда қамоққа олинган, шунингдек, унча оғир бўлмаган ёки ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларни содир этганлиги учун жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳам иштирок этмоқда.

Хусусан, бугун қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 9679 нафар шахс овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятига эга. Референдум қонунчилигига кўра, референдумга 60 кун қолганда қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларидаги маҳкумларнинг овоз бериши учун жами 18 та референдум участкалари ташкил этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Конституция референдум маҳкумлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг