Қамоқдаги эри оёққа туролмай қолган Юлия Навальная Россияни тарк этди

Олам

image

Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальнийнинг рафиқаси Юлия Навальная яна Россияни тарк этди ва Германияга кетди.  

Қайд этилишича, бортида Навальная бўлган самолёт кеча, 24 март куни Москва аэропортидан ҳавога кўтарилган. 

Юлия Навальная шу йилнинг февраль ойида Германияга жўнаб кетганди ва февралнинг ўзида Москвага қайтиб келганди. 

Унинг сафари сабаблари ошкор қилинмаганди. 

Фақатгина унинг Германияда шахсий ташриф билан бўлиб қайтгани ҳақида хабар берилган эди. 

Аввалроқ, Россиянинг Владимир вилоятидаги колонияда бўлиб турган мухолифат етакчиси Алексей Навальнийнинг соғлиғи жуда ёмонлашгани ҳақида хабар бергандик.  

Маълумот ўрнида, 2 февраль куни Москванинг Симоновский суди Федераль жазони ижро этиш хизмати Москва департаментининг илтимосига биноан Навальнийнинг "Ив Роше" иши бўйича шартли жазосини умумий режимдаги колонияда 3,5 йиллик қамоқ жазосига алмаштирди. 20 февраль куни Москва шаҳар суди ушбу қарорни тасдиқлади. Март ўрталарида Навальний тергов изоляторидан Владимир вилоятидаги Покров шаҳрида жойлашган ахлоқ тузатиш колониясига "Ив Роше" иши бўйича жазони ўташ учун олиб кетилгани маълум бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навальная

Баҳолаганлар

478

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг