Навальний оёққа туролмайдиган даражада касаллиги маълум бўлди

Олам 11279
image
-

Россиянинг Владимир вилоятидаги колонияда бўлиб турган мухолифат етакчиси Алексей Навальнийнинг соғлиғи жуда ёмонлашгани айтилди. Бу ҳақда унинг адвокати Вадим Кобзёв маълум қилган.  

"Ҳа, ҳақиқатан ҳам Навалнийнинг соғлиғи ёмонлашди. Ўтган ҳафтанинг охиридан бошлаб Алексей кучли бел оғриғини бошдан кечирмоқда, у оёққа туролмайди", деган адвокат "Интерфакс" нашрига. 

Кобзёв тиббий ёрдам сифатида Навальнийга оғриқ қолдирувчи воситалар берилганини таъкидлаган. 

Маълумот ўрнида, 2 февраль куни Москванинг Симоновский суди Федераль жазони ижро этиш хизмати Москва департаментининг илтимосига биноан Навальнийнинг "Ив Роше" иши бўйича шартли жазосини умумий режимдаги колонияда 3,5 йиллик қамоқ жазосига алмаштирди. 20 февраль куни Москва шаҳар суди ушбу қарорни тасдиқлади. Март ўрталарида Навальний тергов изоляторидан Владимир вилоятидаги Покров шаҳрида жойлашган ахлоқ тузатиш колониясига "Ив Роше" иши бўйича жазони ўташ учун олиб кетилгани маълум бўлди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 603
Рейтинг: 3
Теглар
t
×