“Қамчиқ“ довонида машина хандаққа тушиб кетди

Жамият

image

Кеча, 1 апрель куни “Қамчиқ” довонида Honda автомобилининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги тўсиққа урилган ва кювет (хандақ)га тушиб кетган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони қисмида Тошкент-Водий йўналишида ҳаракатланган Honda автомобилининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўл четидаги тўсиққа урилган. Оқибатда ҳайдовчи тўсиқни кесиб ўтган ва кювет (хандақ)га тушиб кетган. Шу билан бирга, воқеа ҳақида “Қамчиқ” махсус-қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, зудлик билан ҳодиса жойига қутқарув отряди ҳамда ЙПХ ходимлари етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган.

“Автомобилда ҳайдовчининг ўзи бўлган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Миробод туманида Lacetti автомобили Қорасув каналига тушиб кетганди. Содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланганлар йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Honda хандақ “Қамчиқ“ довони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг