Тошкентда Lacetti каналга тушиб кетди (видео)
Жамият
−
18 Март
3490Кеча, 17 март куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида Lacetti автомобили Қорасув каналига тушиб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат 20:25 ларда Миробод тумани Боёвут кўчасида содир бўлган. Lacetti русумли автомашинани бошқариб келаётган 1992 йилда туғилган O.T. руль бошқарувини йўқотиши оқибатида машина Абдурауф Фитрат МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорасув каналига тушиб кетган.
Билдирилишича, содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Пискент тумани ҳудудидан ўтган Тошкент-Бекобод йўлида ҳайдовчи рулда ухлаб қолиши оқибатида унинг ўзи ва яна бир йўловчи ҳалок бўлган эди.
Сара Комилжонова
LiveБарчаси