Тошкентда қарама-қарши йўналишдаги Spark “учиб бориб” Honda’га урилди
3-саҳифа
−
10 Июль
9447Кеча, 9 июль куни Тошкентда 3 та автомашина иштирокида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 19:40 ларда Сергели тумани Қипчоқ кўчасида 3 та автомашина 2 та Spark ва 1 та Honda русумли автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Spark русумли машинаси тўғри йўлда “тинчгина” келаётган Honda’га учиб бориб урилганини кўриш мумкин. Шунингдек, Honda’ни ортидан келаётган яна бир Spark тўқнашув оқибатида машиналарга келиб урилган.
“Ҳозирда ЙТҲ оқибатида 3 нафар фуқароларга тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Қува туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлганди.