Фарғонада ЙТҲ оқибатида бир ҳайдовчи ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
09 Июль 2024 6916 1 дақиқа
Фарғона вилояти Қува туманида кеча, 8 июль куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
ЙТҲ соат 10:30 атрофида Сойгузар маҳалласи ҳудудидан ўтган 4P-112 автомобиль йўлида содир бўлган. Damas ҳайдовчиси Р.О. (1999 йилда туғилган) ҳаракат пайти бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўлакка чиқиб кетган. Қаршисидан келаётган А.Х. (1988 йилда туғилган) бошқарувидаги ВАЗ-2101 автомобили билан тўқнашган.
Оқибатда “Жигули” ҳайдовчиси оғир жароҳатлар билан воқеа жойида ҳалок бўлган. Шу машинадаги йўловчи ва Lacetti ҳайдовчиси эса шифохонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, 4 июль куни Қашқадарё вилоятида Spark, BYD ва Nexia русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган ва бунинг оқибатида бир ҳайдовчи ҳалок бўлганди.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь