Фарғонада 2 ёшли боланинг оғир тан жароҳатлар олишига сабаб бўлган энага ушланди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида расмий равишда ишончнома асосида 2 ёшли болага энагалик қилиб келаётган аёлга жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинганди. Ушбу энага процессуал тартибда ушланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 5 январь куни M.X. исмли аёл Жиноят кодексининг 117-моддаси 1-қисми (Хавф остида қолдириш) ва 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми “б,в” бандлар билан гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси (Ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган.

Мазкур жиноят ишига оид дастлабки тергов доирасида боланинг ҳаёти ва соғлиғига қарши содир этилган ҳар қандай ҳаракатларга тўлиқ баҳо берилиши таъминланади.

Маълумот учун, Фарғона шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган Ғ.М. исмли аёл Россияга ишлаш учун кетиши сабабли вояга етмаган қизи, 2022 йилда туғилган Ғ.И.ни расмий равишда ишончнома асосида 36 ёшли М.Х.нинг қарамоғига топшириб, 2024 йилнинг август ойида жўнаб кетган.

Шунингдек, она энага М.Х.га хизмат ҳаққи ва боланинг кунлик сарф-харажатлари учун пул жўнатиб турган.

15 ноябрь куни вояга етмаган Ғ.И. яшаш хонадонидаги зинадан тушаётган вақтида йиқилиб, оғир тан жароҳати олганига қарамай, энага аёл боланинг соғлигини хавф остига қўйиб, уни шифохонага олиб бормаган. Оқибатда болага бош мия лат ейиши ва бошқа ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикастлар ташхиси қўйилган. 28 декабрь куни фуқаро М.Х.га нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 117-моддаси 1-қисми (Хавф остида қолдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг