Эстония Россия билан чегарада 40 км хандақ қазийди

Олам

image

Эстония-Россия чегарасида мудофаа иншоотларини қуриш бошланди. Хусусан, 40 километрли танкка қарши хандақ қазилмоқда. Бу ҳақда кеча, 16 сентябрь куни ERR телеканали хабар берди.

Телеканал маълумотига кўра, Сетомаа волостининг жануби-шарқидаги Вински қишлоғида ярим километр узунликдаги танкка қарши хандақ қазилган. 2027 йилга қадар ҳукумат тахминан 40 километр узунликда хандақ қазишни режалаштирган.

“Бизда шимоли-шарқда Нарва дарёси ва шарқда Чудское кўли кўринишида яхши табиий тўсиқ бор. Жануби-шарқда эса душманни тўхтатиш учун 40 километр танкка қарши хандақлар қазиш режалаштирилган. Яъни, бутун чегара бўйлаб зарур жойларда. Ботқоқли ҳудудларда бунга ҳожат йўқ, чунки у ерларга техника бора олмайди”, дейди Эстония Мудофаа кучлари Бош штаби муҳандис-инспектори Айнар Афанасьев.

Унинг билдиришича, шунингдек, 600 та бункер ўрнатилиши ҳам режалаштирилган. Эстониянинг шарқий чегарасидаги ҳимоя чизиғи узунлиги 100 км, кенглиги эса 40 км бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Эстония Мудофаа кучлари Бош штаби бошлиғи, генерал-майор Вахур Карус мамлакат Россия чегарасига яқин жойлашган Нарва шаҳрида ҳарбий база барпо этишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди. Базада 200-250 нафар эстониялик ҳарбий хизматчи ва мамлакатнинг иттифоқчиларидан иборат бўлинмалар жойлаштирилиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия чегара Эстония хандақ Эстония-Россия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг