“Қамчиқ”да 2 киши тоғдан йиқилиб ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
09 Январь
6425Кеча, 8 январь куни “Қамчиқ” довонида 2 киши тоғ тепалигидан йиқилиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига асосан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, соат 15:30 ларда Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшаган, 1993 йилда туғилган икки эркак “Тошкент-Наманган” автомобиль йўлининг 141-километрида (Жанубий айланма йўли) жойлашган тоғ тепалигига синфдошлари билан дам олиш мақсадида чиқиб, эҳтиётсизлиги оқибатида тоғ тепалигидан йиқилиб, воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Наманган вилояти Поп туман ИИБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушган.
Марҳумларнинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида, судга оид тиббий экспертизалар тайинланган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь