Қадим давлатнинг эски муаммоси янги таҳдидга айланди
Олам
−
10 Февраль 2020
7240Ливиядаги вазият, айниқса, ташқи аралашув туфайли бутун дунё учун таҳдидга айланди. Бу ҳақидаги фикрларини 10 февраль куни Африка тинчлик ва хавфсизлик комиссари Смаил Шерги билдириб ўтган.
Африка Иттифоқининг навбатдаги 33-саммити Эфиопия пойтахти Аддис-Абебада бошланди. Ливиядаги вазият Африка саммитидаги асосий муҳокама мавзуларидан бирига айланди.
“Мисли кўрилмаган ташқи аралашув ва БМТнинг ушбу мамлакатга қурол етказиб беришга қўйган эмбаргоси бузилганлиги Ливиядаги вазиятни бутун дунё учун глобал таҳдидга айлантирди”, деди Шерги Aфрика Иттифоқи саммити доирасида ўтказилган матбуот анжуманида.
2011 йилда Ливияда Муаммар Қаззофи ҳокимиятдан ағдарилиб, ўзи ўлдирилгач, мамлакатда сиёсий инқироз бошланган. Ливияда ҳозиргача қўшҳокимиятчилик ҳукм суради. Амалда давлатчилик йўқ.
Шарқда сайланган парламент ҳокимияти ўрнатилган бўлса, Триполи ва ғарбни БМТ ва Европа Иттифоқи кўмагида шакллантирилган Фаиз Саррож бошлиқ Миллий бирдамлик ҳукумати бошқаради.
Шарқдаги ҳукмрон доиралар расмий Триполидан мустақил ва ЛМА қўмондони Халифа Ҳафтар билан ҳамкорлик қилади. Ҳафтар кучлари 2019 йилнинг апрелида пойтахт Триполини эгаллаш учун ҳарбий ҳаракатларни бошлаганди.
LiveБарчаси