ЖССТ Европа минтақавий бюросининг Истанбулдаги йиғилишларидан бирига Шодмонов раислик қилди
Жамият
−
14 Февраль 2019
6282Туркиянинг Истанбул шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг Соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлардан одамларни ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мавзусига бағишланган олий даражадаги вазирлар йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унда ЖССТ Европа минтақавий бюросига аъзо 53 давлатнинг соғлиқни сақлаш вазирлари, халқаро экспертлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этмоқди.
Мазкур уч кунлик йиғилишда тиббиёт соҳасида глобал даражадаги масалалар атрофлича кўриб чиқилмоқда.
Муҳокамалар сессияларга бўлинган ҳолда давом этди. Якунловчи ялпи мажлис Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов раислигида ўтган. Мажлисда минтақада саломатликни асраш борасида 2023 йилгача ва ундан кейинги ривожланиш босқичлари муҳокама этилган.
Олий даражадаги вазирлар йиғилиши давом этмоқда.