Ижевск фожиаси қурбонлари кўпаймоқда. Қотил шизофрения билан рўйхатга олинган

Олам

image

Бугун, 26 сентябрь  куни Россиянинг Ижевск шаҳри марказидаги 88-мактабда содир этилган отишма қурбонлари 15 нафарга етди. Бу ҳақда ТАСС маълум қилди

Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, қурбонларнинг 4 нафари катталар ва 11 нафари вояга етмаганлар. 

Отишмада 24 киши, жумладан, 22 бола жароҳатланган. Барча жабрланганлар тиббий муассасаларга етказилган. Удмуртия раҳбари Александр Бречаловнинг сўзларига кўра, уларнинг аҳволи оғир ва ўртача оғирликда. Тўққиз бола ва икки вояга етган киши реанимацияда қолмоқда. 
 
Қайд этилишича, фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус ҳайъати жабрланганларни Москвага етказади. 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужумчи ўз жонига қасд қилган. Тергов қўмитасининг хабар беришича, у футболкада нацистлар тимсоли туширилган қора либосда эди. 

Эркакнинг шахси аниқланган, у 34 ёшли маҳаллий фуқаро Артем Казанцев, 88-сонли мактабнинг собиқ битирувчиси бўлган. Муқаддам шизофрения ташхиси билан психо-неврологик диспансерда рўйхатга олинган. 

Тергов қўмитаси Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси – икки ёки ундан ортиқ шахсларни, шу жумладан вояга етмаганларни ўлдириш, 222-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғади. Терговни Тергов қўмитаси марказий аппарати олиб боради. 

Эслатиб ўтамиз, одамлар ўлимига сабаб бўлган ушбу ҳолатдан хабар топган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактубини йўллади.


Мақола муаллифи

Теглар

мактабда отишма

Баҳолаганлар

334

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made