Ижарага берилган ерни пулламоқчи бўлган шахс ушланди
3-саҳифа
−
04 Март 2154 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида 200 млн сўмга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум бўлишича, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.В. деҳқончилик қилиш шарти билан бошқа фуқарога 30 йилга ижара шартномаси асосида ажратилган 80 сотих ер майдонини танишлари ёрдамида фуқаро Б.Қ. нинг номига расмийлаштириб беришини ваъда қилган. Эвазига ундан 200 млн сўм сўраб уни олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28-211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида давлат ерини 23 минг долларга сотишга уринган ҳоким ёрдамчиси қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси