Италиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Жамият
−
05 Декабрь
1209Пиергабриеле Пападиа де Боттини Италиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
Қайд этилишича, 55 ёшли дипломат Пиергабриеле Папиа де Боттини собиқ элчи Агостино Пиннанинг ўрнига тайинланган.
“Пиергабриеле Пападиа де Боттини жанобларини Италиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинлангани билан табриклаймиз” деб ёзган Саидов.
Вазирнинг маълум қилишича, элчидан ишонч ёрлиқлари нусхалари олингандан сўнг Ўзбекистон-Италия стратегик ҳамкорлик кун тартибидаги устувор йўналишлар кўриб чиқилган. Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги янги элчини фаолияти давомида ҳар доим қўллаб-қувватлашга тайёрлиги билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Агостино Пинна мамлакатдаги миссиясини якунлаганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15