Италия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаяпти
Жамият
−
18:43
451Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Агостино Пинна мамлакатдаги миссиясини якунламоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
Бугун, 26 ноябрь куни вазир элчи билан хайрлашув учрашувини ўтказган.
"Динамик иқтисодий ҳамкорлик, янги инвестициявий лойиҳалар, тадбиркорлар ўртасидаги яқин алоқалар ва мунтазам сиёсий учрашувлар Ўзбекистон-Италия стратегик шериклигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Жаноб Элчига мамлакатимизда фидокорона хизматлари учун Ташқи ишлар вазирлиги номидан миннатдорлик билдириб, келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз", деб ёзади Бахтиёр Саидов.
Маълумот учун, у 2020 йилда Ўзбекистонга элчи сифатида келган ва 16 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиқларини топширган. У бир вақтнинг Италиянинг Тожикистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси бўлган. У жорий йилнинг 15 ноябрь куни Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан хайрлашув учрашувини ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Муса Жаманбоев лавозимидан озод этилганди. У 2022 йил апрелидан буён Ўзбекистонда фаолият олиб бораётганди.
LiveБарчаси
16:25