Италияда коронавирус қурбонлари қариндошлари товон пули талаб қилмоқда
Олам 24 Декабрь 2020 13:24
2068
Италияда коронавирусдан вафот этган одамларнинг 500 нафарга яқин қариндошлари расмийлардан 100 миллион евро товон пули талаб қилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар берилган.
Таъкидланишича, COVID-19 қурбонларининг қариндошлари Рим судида мамлакат Бош вазири Жузеппе Конте, Соғлиқни сақлаш вазири Роберто Сперанца ва Ломбардия вилояти губернатори Аттилио Фонтанага қарши фуқаролик даъвоси қўзғашни режалаштирган.
Даъвогарлар пандемия пайтида минтақавий ва марказий ҳокимиятларнинг ҳаракатларига қарши чиқишни режалаштирмоқда.