Италияда “британиялик” коронавирусга ўхшаш янги тур аниқланди
Олам
−
29 Декабрь 2020
3626Италияда олимлар коронавируснинг янги штаммини аниқлашди. У Буюк Британияда фаол тарқалаётган коронавирус турига жуда ўхшаш экани айтилмоқда. Бу ҳақда "La Repubblica" нашри хабар берган.
"Мамлакатда "британиялик" коронавирус турига ўхшаш вирус тарқалмоқда", деган Италия Вирусологлар уюшмаси раҳбари Арнальдо Карузо.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу штамм Апеннин оролларида 2020 йил августидан бери айланиб келмоқда.
Қайд этилишича, коронавируснинг ушбу тури баҳорда COVID-19 га чалинган беморда аниқланган.
"Бемор соғайгандан кейин ҳам унда вирусга мусбат натижа аниқланаверган. Ушбу барқарорлик сабабини тушуниш учун биз вирусни ўрганишга қарор қилдик ва "британиялик" вариантга ўхшаш янги турни аниқлаганимизни англадик", деб тушунтирган Карузо.
Унинг қўшимча қилишича, коронавирусга қарши вакциналар ушбу штаммга қарши самарали бўлиши кутилмоқда.
Аввалроқ, коронавируснинг янги тури сентябрь ойида Буюк Британияда пайдо бўлиб, ноябрь ойининг ўрталарида фаол тарқалишни бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Кўрилаётган чоралар фонида Лондон аҳолиси шаҳар ташқарисига чиқиб кетишга ҳаракат қилиб, темир йўл станцияларида тўпланган. Буюк Британияда коронавируснинг янги тури аниқланганидан сўнг, 20 дан ортиқ давлат ушбу мамлакат билан транспорт алоқаларини тўхтатди. Йўловчи ташишни тақиқлаш қайсидир давлатда йил охиригача, қаердадир январь охиригача амал қилади. Буюк Британиянинг ўзида карантин чекловлари максимал даражага кўтарилди.
LiveБарчаси