Италияда бортида 260 киши бўлган самолётнинг двигатели ёниб кетди

Олам

image

Италияда Hainan Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт ҳавога кўтарилганидан сўнг унинг двигатели ёниб кетди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

10 ноябрь куни 249 йўловчи ва 16 экипаж аъзоси бўлган Boeing 787 самолёти  Римдан Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрига йўл олган эди. Учишдан сўнг самолётнинг ўнг двигатели ёниб кетди, оқибатда учувчилар денгиз узра ёқилғини тўкиб, Фьюмичино аэропортига қайтишга мажбур бўлди.

Италия қирғоқ қўриқлаш хизмати маълумотларига кўра, ёнғинга қушларнинг урилиши сабаб бўлган. Қайд этилишича, қўниш хавфсиз тарзда амалга оширилган, Рим ҳаво бандаргоҳида ҳаво қатновида кечикишлар кузатилмаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Австралиянинг Сидней шаҳридан Брисбен шаҳрига учаётган Qantas Airways авиакомпанияси самолёти ҳавога кўтарилганидан сўнг двигателида носозлик юз берганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Boeing Италия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг