Австралияда парвоз вақти самолётнинг двигатели ишламай қолди
Олам
−
08 Ноябрь
5007Австралиянинг Сидней шаҳридан Брисбен шаҳрига учаётган Qantas Airways авиакомпанияси самолёти ҳавога кўтарилганидан сўнг двигателида носозлик юз берди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Унга кўра, йўловчилар самолётнинг иккита двигателидан бирининг кучли портлашини эшитган.
“Двигателлардан бирида нимадир содир бўлганлиги аниқ эди, кейин самолёт ерга тушиш ёки бирон бир баландликка чиқиш учун ҳаракат қилгандай туюлди”, деди ABC журналисти Марк Виллейси.
Воқеа содир бўлган бир пайтда аэропортда кичик ҳажмли ёнғин ҳам содир бўлган. Расмийлар икки ҳодиса бир-бири билан боғлиқ ёки йўқлиги ҳақида маълумот бермаган.
Qantas самолёт бортидаги йўловчилар ёки экипаж аъзолари сонини ҳам ошкор қилмаган, унинг веб-сайтида 12 бизнес ва 162 эконом классдаги ўриндиқлар мавжудлиги кўрсатилган. Авиакомпаниянинг маълум қилишича, унинг муҳандислари двигателни дастлабки текширувдан ўтказган ва двигателда носозлик борлигини тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ бортида “Кадис” клуби футболчилари бўлган самолёт двигателидаги носозлик туфайли Севильяга фавқулодда қўнганди. Boeing 767 двигателларидан биридаги муаммо самолёт капитанини Севилья шаҳрига фавқулодда қўнишга мажбур қилган. Ҳолат парвоз бошланганидан 10 дақиқа ўтгач содир бўлган.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси