Италияда автобус қулаши оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
04 Октябрь 2023
3608Кеча, 3 октябрь куни Италия шимолида йўловчи автобуси панжарадан ўтиб, 10 метр баландликдан темир йўл рельсларига қулаб тушиши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “La Repubblica” хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида 21 киши ҳалок бўлган, 12 киши яраланган, яна бир неча киши бедарак йўқолган. Вафот этганлар орасида 4 нафар чақалоқ борлиги ҳам аниқланган. Қидирув давом этмоқда, фавқулодда хизматлар воқеа жойида ишлаяпти.
Италия матбуоти ва BBC'нинг Римдаги мухбирига кўра, автобусдаги йўловчилар орасида немислар ва украиналиклар ҳам бўлган.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан тахминан соат 19:45 да содир бўлган, унинг сабаблари эса ҳозирча номаълум. Транспорт вазири Маттео Салвинининг тахминига кўра, автоҳалокат ҳайдовчида тўсатдан пайдо бўлган касаллик туфайли юз берган бўлиши мумкин.
“Камида 20 кишининг ўлими катта фожиа. Автобус Венециядан Маргерага кетаётган эди. У бутунлай йўлдан ва кўприкдан чиқиб кетган", дейди Венеция мэри Луижи Бруньаро.
Президент Сержио Маттарелла ва Италия Бош вазири Жоржиа Мелони қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь