Италия чиқиндини қайта ишлаш заводини қуриш учун Ўзбекистонга 40 млн. евролик инвестиция киритди

Жамият

image

Бугун, 5 ноябрь куни Сирдарё вилоят ҳокими ўринбосари М.Мадиримов ва Гулистон шаҳар ҳокими Т.Дадабоев Италиянинг “OPERA” ва “INNOVANDO SRL” компаниялари президенти Паоло де Анжелисни қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, учрашувда вилоят ҳудудидаги қурилиш, ободонлаштириш, қишлоқ хўжалиги, саноат ва бошқа соҳаларда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришлар тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтган М.Мадиримов, бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири бўлган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

“Вилоятда ушбу муаммони ечими сифатида чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаш ва уларни утилизация қилиш учун замонавий завод қурилиши зарурлиги айтилди”, дейилади хабарда.

Паоло де Анжелис кўтарилаётган мазкур масала нафақат Ўзбекистонда, балки бутун жаҳон ҳамжамияти олдида турган жиддий муаммо эканлигини таъкидлади ва завод қурилишида яқин ҳамкор бўлишини айтиб ўтди

Таъкидланишича, Италия томони Сирдарё вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, қайта ишлаш ва йўқ қилиш бўйича лойиҳа қиймати 40 млн.евро бўлган кластер тизимини жорий этиш учун инвестиция киритиш таклифини билдирган.

Музокаралар якунида Сирдарё вилоятида "Замонавий чиқиндиларни бошқариш тизимини яратиш концепцияси" ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Италия инвестиция

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг