Италия Бош вазири Самарқандга келади

Жамият

image

Италия Бош вазири Жоржия Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Италия ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, музокара ва учрашувлар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. 

Мелони 30 май куни Қозоғистонга кетади. Шу куни Остона шаҳрида минтақа давлатлари раҳбарлари иштирокида “Марказий Осиё – Италия” биринчи саммити бўлиб ўтади.

Маълумот учун, 2023 йил 8 июль куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Италияга расмий ташрифи доирасида Римдаги Кижи саройида Мирзиёев ва Мелонининг музокаралари бўлиб ўтган. Шу йили ноябрь ойида  Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла Ўзбекистонга келган. Италия Президенти ҳам қизи Лаура Маттарелла ҳамроҳлигида Самарқандга борган.

Эслатиб ўтамиз, Мелонининг Ўзбекистонга ташрифи 25-26 апрель кунларига, “Марказий Осиё – Италия” биринчи саммити эса 27 апрель куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Бироқ Рим папаси Франсицкнинг вафоти муносабати билан тадбирлар кейинга қолдирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Ўзбекистон Италия Жоржия Мелони Марказий Осиё – Италия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг