Италия Бош вазири Ўзбекистонда тўхтаб ўтди
Жамият
−
01 Август
8533Италия Бош вазири Жоржия Мелони кеча, 31 июль куни Ўзбекистонда тўхтаб ўтди. Уни Тошкент аэропортида Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кутиб олди. Бу ҳақда вазир ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.
"Тошкентда қисқа тўхтаб ўтган Италия Вазирлар кенгаши Раиси Жоржия Мелони Хоним Олиялари билан кўришганимиздан мамнунмиз. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломларини етказдик. Ўзбекистон-Италия стратегик шериклик алоқалари кун тартиби кенг қамровли бўлиб, жадал суръатларда ривожланмоқда", деб ёзган вазир Саидов.
Учрашувнинг бошқа тафсилотлари очиқланмаган.
Маълумот учун, Жоржия Мелони 28−31 июль кунлари расмий ташриф билан Хитойда бўлган ва у ердан ортга қайтаётиб, Тошкентга қисқа муддатга тўхтаб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Италияга борган, ноябрь ойида эса Италия Президенти Сержо Маттарелла Ўзбекистонга келганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь