Истанбулда сайловлардаги нотўғри маълумотлар текширилмоқда

Олам

image

Истанбул прокуратураси Туркияда бугун, 28 май куни бўлиб ўтаётган президентлик сайловларининг иккинчи босқичи ҳақида ёлғон маълумот тарқатиш бўйича тергов доирасида беш нафар гумонланувчини ҳибсга олишга ордер берди. Бу ҳақда TRT телеканали хабар қилди.

“Истанбул Республика прокуратураси жамоатчиликни чалғитиш ва жамоат тартибини бузиш мақсадида ижтимоий тармоқларда президентлик сайловларининг иккинчи босқичига оид провокацион маълумотлар тарқатилгани юзасидан расмий тергов бошлади. Бугунги кунга қадар ушбу иш бўйича тергов ҳаракатлари доирасида беш нафар гумонланувчини ҳибсга олиш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилган прокуратура баёнотида.

Истанбул полициясининг маълум қилишича, умуман олганда, овоз бериш жараёни муаммосиз ва жиддий ҳодисаларсиз ўтмоқда. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида айрим сайлов участкаларида сайловчилар ўртасида ўзаро тўқнашувлар бўлаётгани ҳақида хабарлар бор, бироқ улар кенг тарқалмаган.

Овоз бериш жараёни соат 17:00 да (Тошкент вақти билан 19:00 да) якунланади. Сайловнинг дастлабки натижалари бир неча соат ичида маълум бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун маҳаллий вақт билан соат 08:00 да Туркиядаги сайлов участкалари очилганди. Мамлакат бўйлаб 191 мингдан ортиқ сайлов қутилари ўрнатилган. Сайловчилар сони 60 миллион кишидан ошади. Ҳозиргача президентик учун курашаётган икки номзод ҳам – Туркиянинг амалдаги раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған ва унинг рақиби Камол Қиличдорўғли сайлов участкасида овоз бериб улгурди. Эрдўған Истанбулда, Қиличдорўғли эса Анқарада овоз берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Туркия Эрдўған президентлик сайлови Қиличдорўғли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг