Турк халқи бугун Эрдўғаннинг тақдирини ҳал қилади

Олам

image

Бугун, 28 май куни Туркияда президентлик сайлови иккинчи тури учун овоз бериш бошланди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.

Маълум қилинишича, сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 08:00 да очилган бўлиб, соат 17:00 да ёпилади. Мамлакат бўйлаб 191 мингдан ортиқ сайлов қутилари ўрнатилган. Сайловчилар сони 60 миллион кишидан ошади.

Жорий йилнинг 14 май куни бўлиб ўтган овоз беришнинг биринчи босқичи натижаларига кўра, номзодлардан ҳеч бири 50 фоиз овоз тўплай олмади. Амалдаги Президент Ражаб Тойиб Эрдўған 49,51 фоиз овоз олган бўлса, унинг рақиби Камол Қиличдорўғли 44,88 фоиз овоз тўплаган.

14 май куни 5,17 фоиз овоз олган номзод Синан Оған иккинчи турда тарафдорларини Эрдўған номзодини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Овозларни санаш сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 17:00 да ёпилганидан кейин бошланади.

Соғлиғи сабабли сайлов участкаларига кела олмаган сайловчилар учун кўчма сайлов қутилари ишлайди.

Шунингдек, 14 май куни бўлиб ўтадиган сайловларда бўлгани каби, кўришда муаммолари бўлган фуқаролар ҳам махсус тайёрланган шаблон бўйича овоз беришлари мумкин бўлади.

Хорижда яшаётган Туркия фуқаролари учун овоз бериш 24 май куни якунланди. 73 мамлакатда ва назорат-ўтказиш пунктларида жами 3,5 миллион сайловчи овоз берди. Хориждан сайлов қутилари ҳаво ва дипломатик почта орқали Анқарага етказилди. Улар бошқа сайлов қутилари қатори якшанба оқшомида овоз бериш тугаганидан кейин очилади.

Маълумот учун, республика тарихида биринчи марта президентлик сайловларида овоз беришнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда.

Қуйида амалдаги давлат раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўган ва мухолиф номзод Камол Қиличдорўғлининг президентлик сайловлари олди чиқишларидаги ваъдалари билан танишишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Камол Қиличдорўғли президентлик сайлови Ражаб Тойиб Эрдўган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг