Истанбулда қалбаки алкоголдан захарланиб, вафот этган ўзбекистонликлар сони ошди

Олам

image

Туркиянинг Истанбул шаҳрида қалбаки алкоголдан захарланиб, вафот этган ўзбекистонликлар сони 4 нафарга кўпайди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 15 январь куни Бош консулхонага тўрт нафар Ўзбекистон фуқаросининг (барчаси эркак киши) қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида вафот этгани бўйича мурожаатлар тушган.  Бош консулхона дипломатлари ушбу ҳолат юзасидан Истанбул соғлиқни сақлаш, суд-тиббий экспертиза бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

“Консулхонамизнинг телефон рақамлари орқали келиб тушаётган саволларга жавоб берилмоқда. Бош консулхона барча фуқароларимизни эҳтиёт чоралари кўришга, шахсий хавфсизликка риоя қилишга ва зарур ҳолларда Бош консулхонага мурожаат қилишга чақиради”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Истанбулда қалбаки алкоголь истеъмоли ортидан вафот этганлар сони 19 нафарга етгани ва уларнинг 6 нафари Ўзбекистон фуқароси экани хабар қилинган эди. Ушбу алкоголь маҳсулотларини тайёрлашда гумонланиб, 2 нафар Туркманистон фуқароси қўлга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул қалбаки алкогол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг