Истанбулда ҳам кучли портлаш юз берди. Қурбон бор (видео)

Олам

image

Бугун, 28 сентябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги кўп қаватли турар-жой биносида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “Habertürk” маълум қилди. 

Қайд этилишича, ҳодиса шаҳарнинг ғарбий қисмидаги Шириневлер (Ширинуйлар) туманида содир бўлган. Бинонинг охирги бешинчи қаватидаги портлашга табиий газ сизиб чиқиши сабаб бўлгани айтилмоқда. Воқеа жойидаги ёнғин назоратга олинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлган, тўрт киши яраланган, улардан икки нафарининг аҳволи оғир. Тиббий ёрдам кўрсатиш учун воқеа жойига тез ёрдам машиналари жўнатилган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 сентябрь куни тунда Тошкент шаҳри Сергели туманидаги омборхонада кучли портлаш содир бўлганди. Тунги соат 02:43 да  ФВБга ёнғин хакида маълумот тушган. Орадан 5 дақиқа ўтиб ёнғин-қутқарув экипажи ҳудудга етиб борган. Портлаш оқибатида яқин атрофдаги хонадонлар, савдо марказлари ва “Қурувчилар” метро бекатига шикаст етди. 2006 йилда туғилган 11 синф ўқувчиси воқеа жойида вафот этган.

ССВ портлаш оқибатида жабрланганларнинг умумий сони 163 нафарни ташкил этаётгани, Шундан жами 24 нафари шифохонага ётқизилгани, қолган 138 нафар жабрланган аҳоли вакилининг саломатлиги яхши бўлгани учун уларга уйига жавоб берилганини маълум қилди. Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми "а” ва ”б" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Туркия портлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг