Сергелидаги портлаш оқибатида бир киши вафот этди
3-саҳифа
−
28 Сентябрь 2023
7546Тошкентнинг Сергели туманидаги омборхонада содир бўлган кучли портлаш оқибатида камида 1 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Сергели тумани ҳокимлиги матбуот котиби QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Портлаган омбор яқинидаги кўп қаватли уйда яшаган 17 ёшли бола бошига ром тушиб кетиши оқибатида вафот этган. У тумандаги 305-сонли мактабнинг 11-синфида ўқигани айтилмоқда.
Матбуот котибнинг қўшима қилишича, ҳозирча бошқа қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
LiveБарчаси