Исроилнинг Жабалияга ҳужуми оқибатида юзлаб фаластинлик ҳалок бўлди
Олам
−
31 Октябрь 2023
7386Исроилнинг Ғазо сектори шимолида жойлашган Жабалия қочқинлар лагерига уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида юзлаб тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлди. Бу ҳақда Фаластин Ички ишлар вазирлигига таяниб РИА Новости хабар берди.
"Дастлабки маълумотларга кўра катта портлашлардан сўнг 400 нафар фаластинлик ўлган ёки оғир яраланган", дейилади баёнотда.
ҲАМАС назоратидаги Ғазо соғлиқни сақлаш бошқармаси эса камида 50 киши ҳалок бўлганини маълум қилган.
Фожиали ҳужум ортидан ҲАМАС гуруҳи Исроил томонини қочқинлар лагерига ракета ҳужуми уюштириб, тинч аҳолини атайин ўлдираётганликда айблади.
Исроил Мудофаа кучлари ҳозирча воқеа юзасидан изоҳ бермаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғазо секторида Исроилнинг ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 8525 нафарга етгани ҳақида хабар берилганди.