Ғазода қурбон бўлганлар 8,5 мингдан ошди
Олам
−
31 Октябрь 2023
3549Ғазо секторида Яқин Шарқдаги можаронинг авж олиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 8525 нафарга етди. Бу ҳақда анклав Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, “Al Jazeera” телеканали хабар берди.
"Ғазода қурбонлар сони 8525 нафарга етди, улардан 3542 нафари болалар ва 2187 нафари аёллар", дейди вазирлик вакили.
Унга кўра, бугун, 31 октябрь куни эрталаб Исроил кучлари Ғазодаги турк шифохонасига яна ҳужум қилган. Бироқ у эҳтимолий қурбонлар ва моддий зарар ҳақида маълумот бермаган. Анклав Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, эртага, 1 ноябрдан Ғазо шаҳри марказий шифохонасида электр генераторлари ёқилғи етишмаслиги туфайли ишламай қолиши мумкин.
“Биз Мисрни Рафаҳ ўтиш жойини очишга, тиббий ёрдам ва ёқилғи етказиб беришни, шунингдек, ярадорларни олиб чиқишни таъминлашга чақирамиз”, деган Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили.
Шунингдек, у анклав аҳолисини шифохоналарда қон топширишга чақирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь