Исроилнинг Ливанга берган зарбалари қурбонлари сони 2,35 минг кишига етди
Олам
−
16 Октябрь
17872023 йил 8 октябрдан бери Исроилнинг Ливандаги зарбалари оқибатида 2350 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, Исроил армияси мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида ҳаво ҳужумларини давом эттирмоқда. Ҳужум қурбонларидан ташқари яна 10 906 киши жароҳат олган. 100 минг киши эса ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.
Мамлакатнинг жанубий вилоятларидан пойтахт Байрут ва шимолга кўчиш тўлқини давом этмоқда. Ливан ҳукумати 430 мингдан ортиқ аҳолининг Сурияга қочганини эълон қилди.
\Маълумот учун, 23 сентябрь куни Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ” кучларига қарши “Шимолнинг ўқлари” операциясини бошлаб юборди ва бу операция давомида ташкилотнинг ҳарбий нишонларига катта зарбалар берди. 1 октябрга ўтар кечаси Исроил армияси Ливан жанубидаги чегара ҳудудларида қуруқликдаги операция ўтказилишини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилнинг Ливан шимолидаги зарбаси 18 кишининг ҳаётига зомин бўлганди. Шунингдек, Исроилнинг Ливан шарқидаги Баалбек шаҳрига уюштирган ҳаво ҳужумида бир киши ҳалок бўлган, бир неча киши жароҳатланганди, улар орасида аёллар ҳам бор. Исроил Ливанда қуруқликдаги операциясини бошлаганидан бери камида 14 аскарини йўқотгани ва 100 дан ортиғи яралангани хабар қилинди.