Исроилнинг Ливан шимолидаги зарбаси 18 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Олам
−
14 Октябрь
1879Исроилнинг Ливан шимолидаги ҳаво ҳужумларида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ливан Қизил Хоч жамияти баёнотида айтилади.
Зигарт вилоятидаги Айту шаҳрига ҳужум уюштирилди. Оқибатда 8 киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳатланди.
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 8 октябрдан бери Исроил ҳужумларида 2306 киши ҳалок бўлган, улардан 104 нафари бола ва 194 нафари аёл. 10 698 киши жароҳатланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроилнинг Ливан шарқидаги Баалбек шаҳрига уюштирган ҳаво ҳужумида бир киши ҳалок бўлган, бир неча киши жароҳатланганди, улар орасида аёллар ҳам бор. Исроил Ливанда қуруқликдаги операциясини бошлаганидан бери камида 14 аскарини йўқотгани ва 100 дан ортиғи яралангани хабар қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь