Исроилнинг Истанбулдаги Бош консуллиги олдида отишма бўлди (видео)

Олам

image

Бугун, 7 апрель куни Истанбулнинг Бешиктош тумани Левент маҳалласи ҳудудидаги Исроил Бош консуллиги жойлашган бино яқинида отишма содир бўлди. Бу ҳақда “İstanbul gazetesi” хабар қилди.

Маълумотларга кўра, воқеа маҳаллий вақт билан тахминан соат 12:15 да Исроил Бош консуллиги жойлашган “Yapı Kredi Plaza” бизнес маркази атрофида содир бўлган. Ҳодиса ҳақида хабар тушгач, у ерга кўплаб полиция ходимлари юборилган.

“Habertürk” телеканали қуролланган 3 нафар ҳужумчи ўлдирилгани, 1 нафари ярадор ҳолда қўлга олингани ҳамда 2 нафар полиция ходими жароҳатланганини хабар қилди.

Туркия Адлия вазири Акин Гурлек воқеа юзасидан прокуратура томонидан тергов бошланганини маълум қилди. Айрим оммавий ахборот воситалари ҳозирда Истанбул ва Анқарада Исроил дипломатлари йўқлигини хабар қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вашингтондаги яҳудий музейи олдида Исроил элчихонасининг икки ходими отиб ўлдирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул отишма Исроил Бош консуллик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг