Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Гутерришнинг истеъфосини талаб қилди

Олам

image

Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Гилад Эрдан жаҳон ташкилоти бош котиби Антониу Гутерришни ўз лавозимини тарк этишга чақирди. Бу ҳақда у Х даги саҳифасида маълум қилди.

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби болалар, аёллар ва қарияларнинг оммавий қотиллик кампаниясини тушунмайди, БМТни бошқаришга ярамайди. Мен уни зудлик билан истеъфога чиқишга чақираман”, деб ёзган Эрдан.

Ўз навбатида, кеча БМТ Хавфсизлик Кенгашида Яқин Шарқдаги вазият бўйича очиқ мунозарада иштирок этган Исроил Ташқи ишлар вазири Эли Коэн Фаластин-Исроил можаросининг ҳозирги ёмонлашуви муносабати билан у Гутерриш билан шахсий учрашувлардан бош тортишини айтган.

Эрдан кейинроқ БМТдаги журналистларга Коэннинг қарорини қўллаб-қувватлашини билдирган.

Исроил доимий вакилига кўра, БМТ Бош котиби ўз баёнотлари билан ҳақиқатда "терроризмни оқлайди" ва Исроилга қарши "қонли туҳмат" тарқатади.

У яна Гутерришни зудлик билан кечирим сўрашга ёки истеъфога чиқишга чақирган. 

“Акс ҳолда, бу бинонинг (БМТ штаб-квартираси – таҳр..) мавжуд бўлиши учун ҳеч қандай сабаб йўқ, бу бино ваҳшийликларнинг олдини олиш учун қурилган”, дея иддао қилган Эрдан.

Маълумот учун, Антониу Мануэл де Оливейра Гутерриш 1949 йил 30 апрелда туғилган. У 2017 йил 1 январдан БМТ Бош котиби лавозимида иш бошлаган.

У 2005–2015 йилларда БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Антониу Гутерриш Гилад Эрдан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг