Исроилни танқид қилганлар АҚШга кира олмаслиги мумкин – ОАВ
Олам
−
03 Апрель
2993АҚШ Давлат котиби Марко Рубио АҚШ визасига даъвогар айрим шахсларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини текширишни ва агар улар АҚШ ёки Исроилни танқид қилган бўлса, мамлакатга киришини тақиқлаш чораларини кўришни буюрди. Бу ҳақда “The New York Times” нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Давлат котиби Марко Рубио хориждаги дипломатларга виза олишга ариза берувчи баъзи талабгорлар, жумладан талабаларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини батафсил ўрганишни буюриб, АҚШ ва Исроилни танқид қилишда гумон қилинаётган шахсларга мамлакатга киришни тақиқлашга йўналтирилган чораларни кўришни топширган.
Махсус текширувга тортиладиган визалар тури:
- F, M ва J визалари (талабалик ва алмашинув дастури бўйича меҳмон визалари).
- Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари синчковлик билан текшириладиган шахслар:
- Террорчилар билан алоқадор ёки уларга хайрихоҳлик билдиришда гумон қилинган шахслар;
- 2023 йил 7 октябрдан 2024 йил 31 августгача бўлган даврда талабалик ёки алмашинув визасига эга бўлганлар;
- Визаси 2024 йил октябрдан кейин бекор қилинган шахслар.
Нашрнинг ёзишича, ушбу саналар уруш даврида Фаластин халқига ҳамдардлик билдирган талабалар аризаларини рад этиш мақсадини кўрсатади.
Рубионинг кўрсатмаларида, шунингдек, агар талабнома берувчининг хулқ-атвори ёки ҳаракатлари АҚШ фуқаролари ёки АҚШ маданиятига (жумладан ҳукумат, институтлар ёки асосий тамойилларга) нисбатан душманлик муносабатини намоён этса, унга виза бериш рад этилиши мумкинлиги таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти муҳожирларни янада қатъий текширишга қаратилган кенгроқ ҳаракат доирасида баъзи шахслар, жумладан, расмий тасдиқланган қочқинлар томонидан топширилган грин-карта аризаларини кўриб чиқишни яширинча тўхтатгани хабар қилинган эди. Бу ҳаракат ҳозирча ўз ватанида таъқибга учраши мумкинлигини исботлаб, АҚШдан бошпана олган муҳожирларни ҳуқуқий жиҳатдан мавҳум вазиятда қолдиради.
LiveБарчаси
Тренддагилар




