Исроилга “зарбалар” давом этади: Британия Тель-Авив билан савдони тўхтатди

Олам

image
“Қирғинни шунчаки кузатиб бўлмайди”. Туркия Исроил билан савдо алоқаларини узди north_east

“Қирғинни шунчаки кузатиб бўлмайди”. Туркия Исроил билан савдо алоқаларини узди

Буюк Британия Ғазо секторидаги ҳарбий амалиёт ва Ғарбий Соҳилда фаластинликларга қарши зўравонлик ҳолатлари юзасидан санкциялар киритди ва Исроил билан савдо музокараларини тўхтатди. Бу ҳақда “Reuters” Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар берди.

“Буюк Британия ва Исроил ўртасида эркин савдо шартномаси бўйича музокаралар расмий равишда тўхтатилди, дарҳол кучга кирди”, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, “Ғарбий Соҳил ва Ғазода ғайритабиий сиёсат юритаётган” Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг ҳукумати билан келишув бўйича музокараларни илгари суриб бўлмайди.

Исроилнинг Буюк Британиядаги элчиси Ципи Хотовели Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳужуми муносабати билан Британия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.

“Мен бугун элчи Хотовелига ҳукуматнинг Ғазодаги ҳарбий фаолиятнинг номутаносиб равишда кучайишига қарши позициясини билдираман ва Ғазога ёрдамни 11 ҳафталик тўсиб қўйиш шафқатсиз ва асоссиз эканини таъкидлайман”, деди Буюк Британиянинг Яқин Шарқ бўйича вазири Хэмиш Фальконер.

Унинг қўшимча қилишича, Исроил халқаро гуманитар ҳуқуқ бўйича ўз мажбуриятларига риоя қилиши ва аҳолига инсонпарварлик ёрдамининг тўлиқ, тезкор, хавфсиз ҳамда тўсиқсиз етказилишини таъминлаши керак.

Айни вақтда Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми фаластинликларни Ғарбий Соҳилга жойлаштиришда иштирок этган уч шахс ва тўрт ташкилотга нисбатан санкциялар жорий этилганини эълон қилди.

“Биз инсон ҳуқуқларини даҳшатли тарзда бузаётганларга қарши ҳаракат қилишда давом этамиз”, деган Лэмми.

“Bloomberg”нинг ёзишича, Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Британия билан савдо музокаралари муваффақиятга эришмаётганини айтиб, киритилган санкцияларни “сирли” ва “асоссиз” деб атаган.

“Ташқи босим Исроилни ўз мавжудлиги ва хавфсизлиги учун уни йўқ қилмоқчи бўлган душманларга қарши кураш йўлидан қайтишга мажбурламайди”, дейилади ТИВ баёнотида.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия Биньямин Нетаньяху Дэвид Лэмми савдо алоқалари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг