Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Жамият
−
27 Февраль 5731 1 дақиқа
Исроилда яшовчи ўзбекистонликлар мамлакатдаги вазият мураккаблиги сабабли хавфсизлик чораларига алоҳида эътибор беришга чақирилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси огоҳлантириш билан чиқди.
Қайд этилишича, элчихона Исроилдаги ҳозирги ҳолатни инобатга олган ҳолда барча фуқароларни шахсий хавфсизлик чораларига жиддий эътибор қаратишга чақирган.
Шунингдек, элчихона минтақада хавфсизлик ҳолати тез ўзгариши мумкинлиги сабаб Исроил расмий идоралари, маҳаллий ҳокимият органларининг хабар ва кўрсатмаларига амал қилишни, оммавий тадбирлар ўтказилаётган жойларга боришдан, одамлар гавжум ҳудудларда узоқ вақт қолишдан сақланишни сўраган.
Бундан ташқари, саёҳат ва ҳаракатланишни режалаштиришда эҳтиёткорликка риоя қилишни, айрим ҳудудларга сафарни вақтинча кечиктиришни тавсия қилган.
Энг муҳими, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни доимо олиб юриш ҳамда яқинлар билан доимий алоқада бўлиш сўралган.
Live
Барчаси