Исроилда Нетаньяхунинг АҚШга сафари олдидан норозилик намойишлари бошланди

Олам

image

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг АҚШга ташрифи олдидан минглаб намойишчилар Тель-Авивда унинг ҳукумати сиёсатига қарши ҳафталик митингга тўпланди. Бу ҳақда бир қанча оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Бу сафарги Тель-Авивдаги норозиликнинг рамзи 1948 йилдаги Мустақиллик Декларацияси бўлиб, унда Исроил давлатининг ташкил топиши эълон қилинган ва унинг демократик яҳудий давлати сифатида мавжудлигининг асосий тамойиллари белгилаб берилган.

Минглаб намойишчилар Ротшильд булваридан Каплан кўчасигача бу ҳужжатнинг бир неча ўн метр узунликдаги улкан нусхаси билан юришган.

Тель-Авивдаги ҳукумат бинолари мажмуаси жойлашган норозилик зонаси транспорт ҳаракати учун бутунлай тўсиб қўйилган. Каплан кўчаси ва яқин атрофдаги йўллар ва чорраҳалар намойишчилар билан тўлган. Воқеа жойида полиция ва шифокорлар навбатчилик қилган.

Намойишчилар ҳукуматга қарши шиорлар айтиб, давлат байроқларини кўтариб олган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида Эритреядан келган қочқинлар иштирокида йирик тартибсизлик юз берганди. Оқибатда 150 дан ортиқ киши жароҳатланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг