Исроилдаги тартибсизликларда 100 дан ортиқ одам жароҳатланди (видео)
Олам
−
02 Сентябрь 2023
8966Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида Эритреядан келган қочқинлар иштирокида катта тартибсизлик келиб чиқди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Манбага кўра, тартибсизликлар Исроилда Эритрея маданияти фестивали ўтказилишига қарши намойишлар ортидан бошланган. Ҳукумат мухолифлари мамлакатнинг Исроилдаги элчихонаси ёнида фестиваль ўтказилишига қарши норозилик метинги уюштирган, бунинг ортидан эса тартибсизликлар авж олиб кетган.
Намойишчилар тадбир жойига бостириб бориб, иштирокчиларни тошбўрон қила бошлаган. Полиция уларга қарши шовқинли гранаталардан фойдаланган.
“The Times of Israel” хабар беришича, тўқнашувлар оқибатида камида 114 киши, жумладан, 27 нафар ҳуқуқ-тартибот идораси ходими яраланган. Айрим ҳолларда полиция оломонни тарқатиш учун хизмат қуролидан фойдаланишга мажбур бўлган, 11 киши ўқдан жароҳат олган.
“Исроил полицияси тартибни бузганларга қарши ҳаракатни давом эттирмоқда. Айни дамда полиция ходимларига ҳужум қилган ва полицияга тош отган 10 нафар қоидабузар қўлга олинди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси