Исроил ёлғиз курашиш учун етарли кучга эга – Нетаньяху
Олам
−
10 Май
4764Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиёти туфайли халқаро танқидлар остида қолган Бош вазир Биньямин Нетаньяху исроилликлар керак бўлса, якка ўзи жанг қилишга тайёр эканини айтди. Бу ҳақда у кеча, 9 май куни кечқурун эълон қилинган видеомурожаатида сўз очди.
"Агар ўзимиз учун ёлғиз туришимиз керак бўлса, демак, ўзимизни ўзимиз ҳимоя қиламиз. Керак бўлса, тиш-тирноғимиз билан курашамиз ва ғалаба қозонамиз", деган Нетаньяху.
Қайд этиш жоизки, АҚШ Президенти Жо Байден Исроил Ғазо секторининг бошқа ҳудудларида урушлардан қочган миллиондан ортиқ қочқинлар тўпланган Рафаҳ шаҳрида кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошласа, Исроилга ҳарбий таъминотни янада қисқартириш билан таҳдид қилган.
"Агар Исроил ҳарбийлари шаҳарнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудларига кирса, қурол-яроғ етказиб бериш қисқартирилади. Кенг кўламли босқин учун қурол етказиб берилмайди", дея огоҳлантирди Байден CNN телеканалига берган интервьюсида.
Бунга жавобан Нетаньяху 1948 йилдаги Исроил мустақиллик урушини ёдга олди.
"76 йил олдин мустақиллик урушида кўпчиликка қарши қуролимиз йўқ эди, ҳатто Исроилга қарши қурол эмбагроси ҳам бор эди, лекин бунга қарамай биз ғалаба қозондик", дейди Исроил Бош вазири.
Эслатиб ўтамиз, 7 май куни Исроил армияси блокададаги Ғазо секторининг жанубидаги Рафаҳ шаҳрига қуруқликдан ҳужум бошлаган эди.
Муқаддасхон Саттарова
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15