Исроил Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Жамият

image

Гидеон Лустиг Исроилнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда яҳудий давлатининг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди.

Бунга қадар Франциядаги элчихонада фаолият олиб борган Лустиг Ўзбекистон билан бир қаторда Тожикистонда ҳам дипломатик миссиясини бажаради. У Ўзбекистондаги дастлабки фаолиятини мамлакатдаги яҳудий жамоалар раҳбарлари билан учрашишдан бошлади.

“Тошкентдаги биринчи ҳафтамдаги устувор вазифалардан бири маҳаллий яҳудий жамоалари раҳбарлари билан учрашиш эди. Владимир Шапира ва Аркадий Исахаровга илиқ қабул учун миннатдорчилик билдираман. Яҳудий жамоалари мен учун ҳар доим уйдан ташқари уйдир”, деган элчи.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилдан бери Ўзбекистонда элчи бўлиб фаолият юритган Зеавит Бен-Ҳиллел ўз миссиясини жорий йилнинг июль ойи ўрталарида якунлаган эди.  
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Исроил Гидеон Лустиг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made