Исроил элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлади
Ўзбекистон
−
18 Июль 2024 12557 1 дақиқа
Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Зеавит Бен-Ҳиллель ўз миссиясини якунлаяпти. Бугун, 18 июль куни у Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан учрашди. Бу ҳақда Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
"Элчи хонимнинг фаол ҳамкорлиги ва давлатларимиз ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссасини, илғор ташаббусларини юксак баҳолаймиз ҳамда келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз", дейди Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотт Адриан дипломатик миссиясини якунлаётгани хабар қилинганди.
Live
БарчасиЗангиотадаги бинода ёнғин чиқди
15 Ноябрь
Судан армияси назоратни қайта тиклади
15 Ноябрь