Исроил Туркияни НАТОдан чиқариб юборишга чақирди
Олам
−
30 Июль
9973Исроил Ташқи ишлар вазири Исраэль Кац кеча, 29 июль куни берган баёнотида Туркияни НАТОдан чиқариб юборишга чақирди. Бу ҳақда “The Times of Israel” нашри хабар берди.
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 28 июль куни Ризо вилоятидаги ҳукмрон партия қароргоҳида бўлиб ўтган йиғилишда Туркия бир пайтлар Қорабоғ ва Ливияга кирганидек, Исроилга ҳам кириши мумкинлигини айтганди. Эрдўғаннинг бу таклифидан кейин Кац альянс таркибидан Туркияни чиқариб юборишга чақирди.
“Эрдўғаннинг Исроилга бостириб кириш таҳдиди ва унинг хавфли нутқини ҳисобга олган ҳолда, Ташқи ишлар вазири Исраэль Кац дипломатларга НАТОнинг барча аъзолари билан ҳамкорлик қилишга, Туркияни қоралаб, уни минтақавий иттифоқдан чиқариб юборишни талаб қилишга кўрсатма берди”, дейилади вазирлик хабарида.
Кац Туркия ҳукуматини НАТО мақсадларига мос келмайдиган баёнотлар бериш ҳамда альянс сиёсатида назарда тутилмаган сиёсатни юритишда айблаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрдўғаннинг чиқишидан сўнг, Исраэль Кац Туркия Президентини Исроилга бостириб киришидан мумкин бўлган оқибатлар ҳақида огоҳлантирганди. Ўшанда вазир ўз нутқида Эрдўғанга Ироқнинг собиқ президенти Саддам Ҳусайн тақдирини эслатганди.
LiveБарчаси