Туркия Ливия ва Қорабоғга киргани каби Исроилга ҳам кириши мумкин – Эрдўған
World
−
29 July 2024 8772 1 minute
Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия бир пайтлар Қорабоғ ва Ливияга кирганидек, Исроилга ҳам кириши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда у кеча, 28 июль куни Ризо вилоятидаги ҳукмрон партия қароргоҳида бўлиб ўтган йиғилишда сўз очди.
Эрдўған, биринчи навбатда, Туркия мудофаа саноати ютуқларини қайд этган, аммо унинг фикрича, агар улар муҳимроқ бўлганида, Исроил “Фаластинга қилган ишни қилмаган бўларди”. Туркия етакчиси Исроилга кирмаслик учун ҳеч қандай сабаб йўқлигини таъкидлади.
Туркия етакчисининг айтишича, Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос турк томонининг республика парламентида сўзлашиш таклифига жавоб бермаган. Аввалроқ Туркия Президенти Фаластин раҳбарини Анқара ташаббусига эътибор бермагани учун узр сўрашга чақирганди.
Эрдўғаннинг бу чиқишидан сўнг, Исроил Ташқи ишлар вазири Исраэль Кац Туркия Президентини Исроилга бостириб киришидан мумкин бўлган оқибатлар ҳақида огоҳлантирган.
“Эрдўған Саддам Ҳусайн изидан бормоқда ва Исроилга ҳужум қилиш билан таҳдид қилмоқда. У ерда (Ироқда) нима бўлганини ва ҳаммаси қандай тугаганини эсласин”, деб ёзди Кац Х ижтимоий тармоғида.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August