Исроил ТИВ Туркияда “қоронғи диктатура” ҳукм сураётганини айтди

Спорт

image

Исроил Ташқи ишлар вазири Исраэль Кац исроиллик футболчи Сагив Ехезкелнинг Туркияда оммавий адоват ва нафрат уйғотганликда айбланиб, ҳибсга олиниши ортидан Анқарадаги мавжуд ҳукуматни танқид қилди. 

Кацга кўра, Туркиядаги бу ишлар спорт анъаналарига зид ва республиканинг қоронғи диктатурага айланаётганидан далолат беради.

“Туркия инсонпарварлик қадриятлари ва спорт қадриятларига зид ишлайдиган “қоронғи диктатура”га айланди. Футболчини 100 кундан ортиқ вақт давомида гаровга олинган 136 кишини қўллаб-қувватлаши террорчи ва қотил ташкилотга бўлган нафратини ифодалайди. Дунё ҳамжамияти ва халқаро спорт ташкилотларини Туркияга қарши чора кўришга чақираман”, дейди Исроил вазири.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг “Анталияспор” клуби аъзоси Сагив Ехезкель ва “Истанбул Башакшехир” ярим ҳимоячиси Эден Карцев Исроил-Фаластин можароси фонидаги хатти-ҳаракатлари учун қўлга олинди.

Кейинроқ Анталия прокуратураси Ехезкелни ҳибсдан озод қилди. Қайд этилишича, футболчини олиб кетиш учун Туркияга Исроилдан махсус самолёт юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Исроил Исраэль Кац Сагив Ехезкел

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг